Босқинчи Исроил Ғазодаги мактабга зарба бериб, камида 20 кишини ўлдирди

Босқинчи Исроил Ғазодаги мактабга зарба бериб, камида 20 кишини ўлдирди

Ғазо марказидаги Нусейрат лагерида жойлашган Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) мактабига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Бу ҳақда «Al-Jazeera» телеканали маълум қилди, деб хабар беради «Репорт» .

Маълумотларга кўра, ҳужумга учраган бинода минглаб кўчирилганлар яшаган. Фаластиннинг WAFA агентлиги Нусейрат касалхонасида камида 50 кишининг даволанаётганини билдирди.

UNRWA ўзининг «Х» ижтимоий тармоғидаги аккаунтида Исроил кучлари сўнгги 10 кун ичида унга алоқадор бешта мактабни нишонга олганини айтди. Шу билан бирга, агентлик халқаро ҳамжамиятни Ғазодаги БМТ объектларини ҳимоя қилишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!