Беллингем «Реал» тарихида ҳозиргача ҳеч қайси ярим ҳимоячи қилолмаган ишни уддалади

Беллингем «Реал» тарихида ҳозиргача ҳеч қайси ярим ҳимоячи қилолмаган ишни уддалади

"Реал" футболчиси Жуд Беллингем Испания чемпионатининг бир мавсумида 15 та гол урган "Қироллик клуби"нинг биринчи футболчиси бўлди.

“Қаймоқранглилар” Ла Лиганинг 24-тури доирасидаги ўйинда иккинчи ўриндаги “Жирона”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллингем дубль қайд этди ва иккинчи бўлим бошида алмаштирилди. Ҳозирда ярим ҳимоячи Ла Лигада 21 ўйинда 16 та гол урган.

20 ёшли британиялик "Реал"даги дебют мавсумида ҳозирча 29 ўйин ўтказиб, 20 гол урди ва 8 голга ассистентлик қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!