Байрут фожиаси: Қурбонлар сони 171 нафарга етди
Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда содир бўлган кучли портлаш оқибатида вафот этганлар сони 171 нафарга етди. Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахбороти асосида Sky News Arabia телеканали хабар берган.
Байрутда яна 30 нафар одам бедарак йўқолгани айтилмоқда. Беш минг нафардан зиёд киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда 4 август куни кучли портлашлар юз берди. Мазкур ҳодисадан кейин Байрутда оммавий намойишлар бошланди ва намойишчилар мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқишга чақирди. Уларнинг фикрича, айнан мамлакат расмийлари портда аммоний нитрати сақланиши шароитларини таъминламагани сабабли юз берган портлашлар учун жавобгар ҳисобланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).