Баварияда қўпорувчиликка тайёргарлик кўришда гумонланганлар ушланди

Баварияда қўпорувчиликка тайёргарлик кўришда гумонланганлар ушланди

17 апрел куни Байройт полицияси Россия махсус хизматлари кўрсатмаси асосида Германияда қўпорувчиликка тайёргарлик кўришда гумон қилинган икки кишини қўлга олди.

Ушланганлар АҚШнинг Германиядаги ҳарбий объектларини кузатган ва ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган транспорт йўлларига ҳужум содир этишга тайёргарлик кўрган, дея таъкидлайди Der Spiegel журнали ва ARD медиа-компанияси.

Германия бош прокурорининг сўзларига кўра, иш бўйича айбланувчилар, хусусан, «Германиянинг Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдамига путур етказмоқчи бўлган».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!