"Барселона" спорт директори "Лейпциг" ярим ҳимоячисининг агенти билан учрашди

"Барселона" спорт директори "Лейпциг" ярим ҳимоячисининг агенти билан учрашди

"Барселона" спорт директори Деку "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг агентлари билан учрашди.

Каталония гиганти узоқ вақтдан бери Испания терма жамоаси футболчиси учун даъвогар деб қаралмоқда, бироқ "кўк-анорранглилар"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячини сотиб олиш имкониятлари унинг нархи туфайли паст деб баҳоланган. Чоршанба куни Барселонада агентлар ва Ольмонинг отаси ва Деку ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

25 ёшли футболчига "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" клублари ҳам қизиқиш Transfermarkt портали экспертлари Дани Ольмонинг ҳозирги нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Ярим ҳимоячининг "буқалар" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!