Астраханда беш киши номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди

Астраханда беш киши номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди

Тергов органлари беш кишининг номаълум моддадан заҳарланиб вафот этгани бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Астрахань вилояти Тергов қўмитасининг тергов бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради ТАSS'га таяниб, Казинформ.

“Беш кишининг ўлими юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (икки ёки ундан ортиқ одамни тасодифий ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди”, — дейилади хабарда.

Астраханликларнинг ўлимининг дастлабки сабаби номаълум моддадан заҳарланишдир.

“Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг тергов бошқармаси матбуот хизмати, шунингдек, Астрахань вилоятига яқин шаҳар ва туманларнинг 14 нафар фуқароси шифохонага етказилгани ҳақида хабар берди. Улардан 11 нафарининг аҳволи оғир, улар ҳозирда шифохонада”, — дейилади хабарда.

Тергов органлари версиясига кўра, 2024 йил 9 май куни Советский ва Трусовский туманларининг бир қанча жойларида ва автомобиль ичидан 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аёллар ва эркакларнинг жасадлари топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси гиёҳванд моддалар истеъмол қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!