АҚШда полициячи хонадонни адаштириб, ҳарбий-ҳаво кучларининг 23 ёшли учувчисини отиб ўлдирди

АҚШда полициячи хонадонни адаштириб, ҳарбий-ҳаво кучларининг 23 ёшли учувчисини отиб ўлдирди

Зўравон фуқарони қўлга олиш чақириғига жавобан етиб келган полициячи эшикни очган қора танли эркакка қарата ўқ узди. Эркак қўлларини ортга яширгани унда шубҳа уйғотган. Аниқланишича, полициячи хонадонни адаштириб юборган, ҳалок бўлган эркак АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг 23 ёшли учувчиси бўлган.

Ҳақиқий тартиббузар ўқ овозини эшитиб, қочиб кетган. Ҳозирда полициячи хизматдан четлаштирилган бўлиб, аллақачон ўз нишони ва тўппончасини топширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!