АҚШ киберҳужумлар туфайли Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди

АҚШ киберҳужумлар туфайли Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди

АҚШ Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди. Вашингтондаги Молия вазирлигининг 23 апрель, сешанба куни тарқатган баёнотига кўра , тўрт нафар жисмоний шахс ва икки компания Эрон ҳарбийлари номидан «ёмон ниятли киберфаолият билан шуғуллангани» учун санкциялар рўйхатига киритилди.

Киберҳужумлар Американинг ўндан ортиқ компаниялари ва расмийларига қарши қаратилган бўлиб, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРҚК) киберқўмондонлиги буйруғи билан амалга оширилган , дея таъкидлайди АҚШ Молия вазирлиги.

Тўрт эронликка қарши санкциялардан ташқари, АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) уларни Америка ташкилотларига қарши қаратилган зарарли киберфаолиятларда расман айблади, дейилади Адлия вазирлиги баёнотида .

Ўтган ҳафта АҚШ ва Буюк Британия Исроилга ҳаво ҳужумига жавобан Теҳронга қарши кенг қамровли янги санкциялар киритди . Эроннинг дрон ва ракета ишлаб чиқариш дастури, Теҳрондаги Мудофаа вазирлиги ва ИРГC санкцияга учради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!