АҚШ Давлат департаменти мамлакат президенти Жо Байден маъмуриятига Россия ҳудудига зарба бериш учун Штатлар қуролидан фойдалнишга рухсат беришни таклиф қилмоқда

АҚШ Давлат департаменти мамлакат президенти Жо Байден маъмуриятига Россия ҳудудига зарба бериш учун Штатлар қуролидан фойдалнишга рухсат беришни таклиф қилмоқда

АҚШ Давлат департаменти мамлакат президенти Жо Байден маъмуриятига Россия ҳудудига зарба бериш учун Штатлар қуролидан фойдалнишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Давлат департаменти ташаббуси билан маъмурият энди украиналикларга Россия билан чегаранинг нариги томонида ҳужумлар уюштиришга рухсат бериш учун тақиқни (Россияда АҚШ қуролларидан фойдаланиш) юмшатиш бўйича қизғин муҳокамалар олиб бормоқда, деб ёзади нашр номи ошкор этилмаган расмийларга таяниб.

Қайд этилишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен томонидан ушбу таклиф илгари сурилмоқда. Аммо, бу ташаббус Байденга ҳали расман тақдим этилмаган, шунингдек, унинг президентга яқин кишилар орасида қанчалик кучли қўллаб-қувватланиши ҳам номаълум. Блинкеннинг АҚШ қуроллари бўйича позицияси Россия кучларининг Украинадаги муваффақиятлари туфайли ўзгарди, дейди расмийлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!