"Зўр ТВ" учун Евро-2024 трансляцияси қанчага тушди?

"Зўр ТВ" учун Евро-2024 трансляцияси қанчага тушди?

Хабарингиз бор, шу кунларда Германияда футбол бўйича катталар ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа Ўзбекистон ҳудудида кўпчилик кутганидек МТРКга қарашли "Спорт ТВ" телеканалида эмас, "Зўр ТВ" кўнгилочар телеканалида намойиш этилмоқда.

Rost24.uz сайтига маълум бўлишича, мусобақа трансляцияси "Зўр ТВ" телеканалига 1.2 миллион долларга тушган.

Таҳририят шунингдек, "Спорт ТВ" директори Зоҳид Каримов билан ҳам боғланиб, телеканал нима сабабдан Евро-2024 мусобақаси трансляция ҳуқуқини сотиб олмагани билан қизиқди.

Зоҳид Каримов бу саволга "Бунга МТРК жавоб бера олади, "СпортТВ" катта чемпионатлар трансляцияларини сотиб олишга тўғридан-тўғри аралаша олмайди", дея жавоб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!