Хонанда Насафий «Aктриса» номли қўшиғига клип суратга олди (видео)

Хонанда Насафий «Aктриса» номли қўшиғига клип суратга олди (видео)

Хонанда Насафий 29 ноябрь куни «Aктриса» номли қўшиғига ишланган видеоклипини тақдим этди.

Бу ҳақда "teznews.uz" хабар берди.

Қашқадарёлик қўшиқчи 18 октябрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасида илк клипининг суратга олиш жараёнлари бошланишини ҳақида эълон қилган эди. Маълумотларга кўра, суратга олиш ишлари 21 октябрь куни бошланган.

Маълумот ўрнида, хонанда Насафий 27 ноябрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасидан лицензия олган.

«Ва ниҳоят, мана, лицензия. "Ўзбекконцерт"га ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деб ёзиб қолдирганди хонанда "Instagram"даги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!