Хонадондан пул ва уй рўзғор буюмларини ўғирлаган эркак аниқланди

Хонадондан пул ва уй рўзғор буюмларини ўғирлаган эркак аниқланди

Фурқат тумани. Ҳайит маҳалла ҳудудида яшовчи М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 сентябрь кунидан 15 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, умумий нархи 10.930.000 сўмлик уй рўзғор буюмлари, 1.000 АҚШ доллари ҳамда 36.150.000 сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Б,Г” банди (ўғирлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Н.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!