Халқаро олимпия қўмитаси Белоруссия МОҚни жазолаши мумкин

Халқаро олимпия қўмитаси Белоруссия МОҚни жазолаши мумкин

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Беларус спортчиси Кристина Тимановская билан боғлиқ жанжал муносабати билан Беларус Миллий олимпия қўмитасига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин, деди ХОҚ матбуот котиби Марк Aдамс журналистларга.

У матбуот анжуманида ХОҚ вазиятга "тез муносабат билдирганини", Беларус ва бошқа спортчилар билан музокаралар олиб борганини айтди. Натижаларга кўра, ХОҚ "қандай интизомий чоралар кўрилиши мумкинлигини" аниқлаш ниятида. Aввалроқ, мулозим ХОҚ беларуслик спортчи атрофидаги вазият билан боғлиқ текширув ўтказишини, бунинг учун махсус комиссия тузилганини айтганди.

Хабар берганимиздек, Тимановская илгари ХОҚга видеомурожаат тарқатганди: «Мен Халқаро Олимпия қўмитасидан ёрдам сўрайман, менга босим ўтказилмоқда ва улар (Беларус миллий олимпия қўмитаси) мени четлатишга ҳаракат қилмоқдалар".

Тимановская Беларус терма жамоаси мураббийлар штабининг Олимпиададаги талабини бажаришдан бош тортди. Шундан сўнг, мамлакат делегацияси уни уйига юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Спортчини Япония пойтахти аэропортига олиб кетишди, лекин у ерда ҳимоя учун полицияга мурожаат қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!