Волейбол спорти янада ривожлантирилади

Волейбол спорти янада ривожлантирилади

“Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-274-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди.

⚡️Қарорга кўра, 2025-йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказиб борилади:

🔸олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Воллейбалл старс” Ўзбекистон кубоги;

🔸вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида 3 босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – республика) волейбол спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон” республика мусобақаси;

🔸умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ўртасида 3 босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги;

🔸ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара волейбол спорт мусобақалари.

🗓 2025-йилдан ҳар икки йилда бир марта волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CАВА)га аъзо давлатлар ўртасида “Буюк Ипак йўли” халқаро турнири ўтказиб борилади.

🏢 Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!