Вилоятларда ички туризм ярмаркалари ўтказилади

Вилоятларда ички туризм ярмаркалари ўтказилади

Ички туризм йўналишида “Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат” туризм мавсумининг очилиши доирасида ҳамда мамлакатимиз вилоятларининг туристик салоҳиятини ошириш, аҳоли орасида ички саёҳатларни кенгайтириш мақсадида, жорий йилнинг 30-июлидан 17-сентябрига қадар юртимизнинг барча ҳудудларида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ички туризм ярмаркалари ташкил этилиши режалаштирилган.

Мазкур ярмаркаларда ички туризм соҳасида фаолият юрутувчи туроператорлар, турагентлар, жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, ҳостел, меҳмон уйи), умумий хисобда 700 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар, ҳамда 15 мингга яқин иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Ярмарка кунларида ҳудудларнинг туристик салоҳиятини ошириш, маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш, туризм хизматлари экспортини кенгайтириш мақсадида кўплаб янги ва қизиқарли туристик маҳсулотлар тақдимотлари намойиш этилади.

Ички туризм ярмаркаларининг ҳудудлар кесимида ўтказилиш вақтлари:

30-июл – Қашқадарё вилояти;

1-август – Бухоро вилояти;

2-3-август – Сурхондарё вилояти;

6-август – Самарқанд вилояти;

7-август – Наманган вилояти;

15-август – Андижон вилояти;

20-август – Сирдарё вилояти;

21-август – Тошкент шаҳри;

21-август – Жиззах вилояти;

22-август – Навоий вилояти;

24-август – Тошкент вилояти;

27-август – Хоразм вилояти;

29-август – Қорақалпоғистон Республикаси;

17-сентябр – Фарғона вилояти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!