Ўзбекистонда пенсия миқдори янги йилдан икки баробар ошириладими?

Ўзбекистонда пенсия миқдори янги йилдан икки баробар ошириладими?

Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки баробар оширилиши ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабарларга Пенсия жамғармаси муносабат билдирди.

«Бу – ёлғон! Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилингандан сўнг амалга оширилади ва бу ҳақда жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинади

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни, расмий манбаларга таяниб маълумот олишни сўрайди ва аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатади», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!