Зиёфатдаги отишмада бир киши ҳалок бўлди

Зиёфатдаги отишмада бир киши ҳалок бўлди

АҚШда Нью-Йоркда она бўлиши кутилаётган аёл шарафига ўтказилган зиёфат чоғида юз берган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди.

Бу ҳақда NBC New York хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, кўкрак қафасидан жароҳат олган 24 ёшли йигит Ямайка касалхонасига етказилган, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

Қайд этилишича, ўқ жароҳатлари билан уч нафар жабрланувчи яқин атрофдаги шифохонага етказилган.

Полиция отишмачини қидиришда давом этмоқда. Бўлим отишмага нима сабаб бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!