Украина Қуролли кучлари Россиянинг яна бир Су-25 самолётини уриб туширди

Украина Қуролли кучлари Россиянинг яна бир Су-25 самолётини уриб туширди

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида мамлакат Қуролли кучлари бугун Донецк вилоятида Россиянинг Су-25 самолётини уриб туширганини маълум қилди.

"Бугун, шунингдек, қўшинларимиз 13 та Shahed дронларини уриб туширишди. Кун давомида Россия чегарадаги бўлинмаларимиз ва фронтдаги позицияларимизга қарши ҳар хил турдаги саккизта ракета ва 70 га яқин бошқариладиган авиабомбалардан фойдаланди", — дея қўшимча қилди Зеленский.

Россия ҳарбийлари уриб туширилган Су-25 самолёти ҳақида изоҳ бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!