Фидан Исроилга босим ўтказишга чақирди

Фидан Исроилга босим ўтказишга чақирди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ИҲТ саммитида ислом оламини “фаластинликлар билан бирдамлик кўрсатишга ва келишмовчиликлардан воз кечишга” чақирди.

“Босқинга қаршилик энди Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш эмас, балки бутун дунё бўйлаб золимлар ва мазлумлар ўртасидаги курашдир. Бу ҳақда дипломатик манбалардан маълум бўлди”, — деди Фидан Банжулда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида сўзлаган нутқида.

У Фаластин масаласини минтақавий рақобатга қурбон қилмасликка чақирди: “Бу бизнинг синовимиз. Биз бирлаша олишимизни исботлашимиз керак. Ислом олами дипломатия йўли билан, керак бўлса, мажбурлов чоралари билан ҳам натижага эришиш мумкинлигини кўрсатиши керак.

Ислом тарихи бузғунчи фитналарнинг далиллари билан тўла. Бу хатоларни бугун такрорлай олмаймиз. Фаластин масаласини минтақавий рақобатга қурбон қилиб бўлмайди. Ҳеч биримиз муаммоларимизни ёки рақобатимизни Фаластин қони орқали ҳал қилишга ҳаққимиз йўқ. Агар Ислом оламининг бирдамлиги ва бирлиги йўқолса, ягона ғолиб Исроил ва унинг тарафдорлари бўлади”.

Туркия вазирининг сўзларига кўра, агар Исроил Рафаҳ бўйича режаларини амалга оширишда муваффақият қозонса, “дунё таърифлаб бўлмайдиган даражада яна бир фалокатга гувоҳ бўлади”. Фиданнинг таъкидлашича, Исроил "жуда жавобгарликка тортилиши кераклигига қарамай, жазосиз қолмоқда".

Ташқи ишлар вазири “тарихий адолацизликни тузатиш зарурлигини, акс ҳолда кейинги босқич катта фалокат олиб келишини” таъкидлади. У "Исроилни зулмни тўхтатиш ва икки давлат ечимига эришишга мажбур қилиш"га чақирди.

"Исроилга қарши барча босим воситаларини сафарбар қилиш жуда муҳим", - дея қўшимча қилди Фидан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!