Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви қаҳрамони нималар деди?

Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви қаҳрамони нималар деди?

Ўзбекистон U23 терма жамоаси чорак финалда Саудия Арабистони термасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин беллашувдаги илк голни урган Ҳусаин Норчаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Бугунги ғалабамизни бутун халқимизга бағишладик. Барчани кейинги босқич билан табриклайман. Эндиликда ярим финал ўйинига тайёргарликни давом эттиришимиз керак.

Рақиб ҳақида:
– Биз Саудия Арабистони билан жуда кўп маротаба ўйнадик. Уларни ўрганиб чиқдик, мураббийларимиз кучли ва кучсиз томонлари ҳақида маълумот беришди. Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик.

Бу албатта ёқимли, бироқ олдимизда яна муҳим ўйинлар бор. Мақсадимиз йўлида ушбу ўйинларда ҳам ғолиб бўлишимиз керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!