Uzbekistan Airways 9та давлатга рейсларни ёпади

Uzbekistan Airways 9та давлатга рейсларни ёпади

Авиакомпания фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар орқали жами харажатларни 46,5 миллион долларга қисқартириш кўзда тутилган. Бу ҳақда "Kun.uz" нашри ёзмоқда.

«Ўзбекистон 24» телеканали репортажида айтилишича, Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2021 йилнинг майидан Париж, Рим, Милан, Амритсар, Мумбай, Бангкок, Токио, Куала-Лумпур ва Жакартага амалга ошириладиган рейсларини «норентабеллиги» сабабли ёпади. 

Давлат раҳбарига қилинган тақдимотда кўрсатилишича, бу рейсларни тўхтатиш орқали авиакомпания ҳар йили 12,3 миллион долларни тежаб қолади.

Uzbekistan Airways 9та давлатга рейсларни ёпади

Бундан ташқари, компания ва унинг таркибий ташкилотлари штатини 20 фоизга қисқартириш (бу харажатларни 3,9 млн долларга камайтиради), чет элдаги 20та самарасиз офисни ёпиш (3,5 млн), БАА ва Хитойдаги икки минтақавий ва асосий вакилларининг лавозимларини бекор қилиш (400 минг доллар), фойдаланилмаётган 12та самолётни эксплуатациядан чиқариш (380 минг доллар), Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва АҚШдаги чипталарни сотиш бўйича 6 йирик агент билан тузилган шартномаларни бекор қилиш (5 млн доллар), хорижий агентларнинг авиачипталарни сотиш бўйича комиссияларини 9 фоиздан 5 фоизгача камайтириш (2,9 млн доллар), тендер асосида ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш орқали харажатларни камайтириш (18,1 млн доллар) каби чоралар орқали харажатларни қисқартириш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!