Украина дефолтдан қочиши учун бир ой вақт бор — The Economist

Украина дефолтдан қочиши учун бир ой вақт бор — The Economist

Украина кредиторлар билан қарзни қайта тузиш бўйича келишиб олиш ва дефолтга йўл қўймаслик учун бир ой муддатга эга. Бу ҳақда The Economist нашри хабар берди.

Икки йил давомида Украина кредиторлари қарзни тўлашни тўхтатиб туришга рози бўлган. Бироқ хусусий хорижий облигациялар бўйича мораторий 1 августда тугайди.

Агар Украина дефолт эълон қилса, бу инвесторларнинг Ғарб мажбуриятларига бўлган ишончига путур етказиши ва мамлакатнинг урушдан кейинги тикланиши учун фалокат келтириши мумкин. Кредиторлар Украина таклиф қилган қарзни 60 фоизга қисқартиришни рад этиб, унинг ўрнига 22 фоизга қисқартиришни талаб қилган. Халқаро валюта фонди (ХВФ) Украина билан қарзни енгиллатиш бўйича музокаралар олиб бориш истагини билдирган.

Агар қарз реструктуризацияси бўйича келишувга эришилмаса, Украинанинг иккита йўли бор: қарзни тўлаш бўйича мораторийни узайтиришга рози бўлиш ёки дефолт эълон қилиш, — дейилади хабарда.

Облигация эгалари Украина ғалаба қозонса, узоқ муддатли тикланиш режаларига ҳам шубҳа билан қарамоқда. Иттифоқчилар ва ХВФ Украинани қайта тиклаш уруш тугаши ва иттифоқчилар қарзларини кечганидан сўнг молиявий бозорларга қайтишига имкон беришини таъкидласа-да, инвесторлар бунга ишончсизлик билдирган.

Украина жорий йилда энг муҳим инфратузилмаларни тиклашни молиялаштириш учун яна 9,5 миллиард доллар қидирмоқда. Булар мудофаа саноати, энергетика, шикастланган уй-жойларни тиклаш, қишлоқ хўжалиги, табиий ресурслар, рақамли технологиялар ва IT секторидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!