Тошкент халқаро аэропортида энди 15 та авиакомпания чипталарини харид қилиш мумкин

Тошкент халқаро аэропортида энди 15 та авиакомпания чипталарини харид қилиш мумкин

Тошкент халқаро аэропорти кассаларида ўндан ортиқ авиакомпания чипталарини харид қилиш имконияти яратилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шу пайтгача аэропортда фақат Uzbekistan Airways ва Silk Avia авиачипталарини харид қилиш мумкин бўлган. Билетлар халқаро аэропортнинг иккинчи қаватида — жўнаб кетиш залининг VIP ва CIP заллари ёнида жойлашган, 24/7 ишлайдиган кассадан олинади.

Булар, Uzbekistan Airways, Silk Avia, Centrum Air, Qanot Sharq, Air Samarkand, Turkish Airlines, Asiana Airlines, Lot Airlines, Belavia, Air Astana, Aeroflot, Ural Airlines, S7, Red Wings, Utair авиакомпанияларидир.

Бундан ташқари, кассада йўловчилар Uzbekistan Airways, Silk Avia ва Centrum Air`нинг қўшимча хизматлари учун ҳақ тўлашлари мумкин. Яъни чипталарни қайта бронь қилиш ва қайта расмийлаштириш, хизмат кўрсатиш классини кўтариш ёки тушириш, ортиқча ва махсус багаж, шу жумладан, ўсимлик ва ҳайвонларни ташиш учун тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Шунингдек, бу ерда Fast Track, CIP Lounge ва Anor заллари хизмати учун тўлови ҳам амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!