Франция парламентига навбатдан ташқари сайловларнинг иккинчи босқичи натижаларига кўра, сиёсий блокларнинг ҳеч бири кўпчилик овозга эга бўлмади

Франция парламентига навбатдан ташқари сайловларнинг иккинчи босқичи натижаларига кўра, сиёсий блокларнинг ҳеч бири кўпчилик овозга эга бўлмади

Франция парламентига навбатдан ташқари сайловларнинг иккинчи босқичи натижаларига кўра, сиёсий блокларнинг ҳеч бири кўпчилик овозга эга бўлмади, деб хабар бермоқда BFMTV экзит-полл маълумотларига таяниб.

Миллий Ассамблеяда сўл кучларнинг “Янги халқ фронти” алянси 172-192 ўрин, Макроннинг марказчи кучлар блоки 150-170 ўрин, Ле Пеннинг ўнг қанот “Миллий бирлашув” партияси эса 132-152 ўрин олиши мумкин.

Парламент сайловларининг биринчи турида ғалаба қозонган ўнг кучлар энди учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу сўл кучлар блоки ва Макрон алянсининг сайловнинг иккинчи тури олдидан ўзларининг айрим номзодларини қайтариб олишга рози бўлганликлари туфайли содир бўлди.

Сайловнинг расмий натижалари ҳали эълон қилингани йўқ. Аммо сўл блок раҳбари Меленшон аллақачон янги ҳукумат тузишга тайёрлигини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!