Мбаппенинг "Реал"даги тақдимотига 80 мингдан ошиқ инсон ташриф буюради

Мбаппенинг "Реал"даги тақдимотига 80 мингдан ошиқ инсон ташриф буюради

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "Реал"даги тақдимоти бўйича маълумот чиқди.

Тадбирда 80 мингдан ошиқ "Реал" мухлисларининг келиши кутилмоқда. Тақдимотда чироқлар шоуси режалаштирилган, шунингдек, махсус подиум яратилади.

Мбаппенинг "Реал" футболчиси сифатидаги тақдимоти 16 июлга режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" Мбаппе билан беш йиллик шартнома имзолади. Футболчи "Реал"га ПСЖдан эркин агент мақомида ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!