Тошкентда момақалдироқ туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

Тошкентда момақалдироқ туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

“Тошкент” аэропортида маҳаллий вақт билан соат 19:44 да ноқулай об-ҳаво шароити (ёмғир, аэродром устида момақалдироқ) туфайли ҳаво кемаларининг қўниши ва учишига чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди. Хусусан, бортида 183 йўловчи бўлган Санкт-Петербург - Тошкент йўналиши бўйича учган HY-634 рейси, Мюнхен - Тошкент йўналиши бўйича учган ва бортида 116 йўловчи бўлган HY-236 рейслари Самарқанд аэропортига қўнди.

Шунингдек, учта юк рейслари муқобил аэродромларга йўналтирилди. HY-3124 Будапешт-Тошкент рейси Навоийга, АЗГ-6941 Боку – Тошкент рейси Наманган аэропортига, МФХ-656 Урумчи - Тошкент рейси Самарқандга қўнди.

Айни дамда Тошкент аэропортида об-ҳаво шароити барқарорлашди. Ўрнатилган чекловлар олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!