Элдор Шомуродов: Шарафли вазифа ишонилганидан хурсанд бўлдим

Элдор Шомуродов: Шарафли вазифа ишонилганидан хурсанд бўлдим

Элдор Шомуродов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан биргаликда Олимпиадага бораётганидан мамнун эканлигини, бу шарафли вазифа эканлигини айтиб ўтди.

“Барибир Олимпиадада қатнашиш одамга бошқача ғурур бағишлайди. Олимпиадада иштирок этиш истагим бор эди. Шарафли вазифа ишонилганидан хурсанд бўлдим.

Машғулотлар ажойиб кетяпти, атмосфера жуда яхши. Кўпроқ жисмоний тайёргарлик олиб боряпмиз ҳозир.

Қийинчилик бўлгани йўқ. Ҳамма бир-бирини яхши тушуниб кетди. Бу ердаги йигитларнинг ярми билан терма жамоада бирга ўйнаганмиз.

Вазифамиз — биринчи навбатда, гуруҳдан чиқиш. Ўша вазифа бажарилгач, кейин медаллар билан Ўзбекистонга қайтмоқчимиз.

Мухлислардан Олимпиадани кузатишини ва бизни қўллаб-қувватлашини сўраб қоламиз”, — дейди Шомуродов.

Маълумот учун, Париж—2024 Олимпиадасида Ўзбекистон U23 жамоаси Олимпиадада C гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон U23 термаси гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб боради.

Париж Олимпиадаси 26 июль куни старт олади ва 11 августга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!