Kеласи ҳафта Украинада тинч қадамлар қўйилади,- Петер Сийярто

Kеласи ҳафта Украинада тинч қадамлар қўйилади,- Петер Сийярто

Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сийярто келаси ҳафта Украинада тинч қадамлар қўйилиши ҳақида эълон қилди.

Сийярто Facebook'да Венгриянинг Европа Иттифоқига раҳбарлигининг биринчи ҳафтаси ҳақида хабар бериб, келгуси олти ой «тинчлик миссияси» бўлишини айтди.

«Якшанба куни Венгриянинг иттифоққа раислигининг биринчи ҳафтаси ва ҳукумат йиғилиши бир вақтда якунланди. Энди ҳар бир инсон кейинги олти ой тинчлик миссияси бўлишига ишонч ҳосил қилиши мумкин, ниҳоят минтақамизга тинчлик ўрнатиш учун. Тинчлик миссияси давом этмоқда ва ҳатто кучайиб бормоқда, шунинг учун »Мен урушни қўллаб-қувватлаётган европалик сиёсатчилардан хавфсизлик камарларини боғлашларини ва келгуси ҳафта янгиликлардан хабардор бўлишларини сўрайман", деди Венгрия ташқи ишлар вазири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!