Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлагани бўйича Бош прокуратура расмий баёнот берди, бир киши қамоққа олинди

Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлагани бўйича Бош прокуратура расмий баёнот берди, бир киши қамоққа олинди

Навоий шаҳар прокуратураси томонидан вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-1-моддаси (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахс қамоққа олинган.

Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Аввалроқ, Навоий шаҳрида вояга етмаган қизни бир неча киши зўрлаган. Шунингдек, жиноий ишни тергов қилаётган терговчи ҳам қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, 15 ёшли қизни Навоийдаги музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир неча болалар зўрлаб, у билан жинсий алоқа қилган. Бошқа бир бола эса уни номаълум жойга олиб кетиб, ўша ерда бир неча маротаба жинсий муносабатда бўлган.

Бундан ташқари, ҳодиса юзасидан қўзғатилган жиноят ишида терговчи бўлган ИИБ ходими қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган. Аниқланишича, ҳозирда терговчи қамоққа олинган.

Суд ҳукми билан судланувчиларнинг икки нафарига 3,5 йил, бир нафарига 4,5 йил ва бир нафарига 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ҳозирда ушбу вояга етмаган қизни яна уч йигит зўрлагани ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноятчиларнинг энг каттаси 23 ёшда бўлса, энг кичиги эса 18 ёшда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!