"Иттиҳод" футболчилари ижарага олинган яхтада денгизда бедарак йўқолишди

"Иттиҳод" футболчилари ижарага олинган яхтада денгизда бедарак йўқолишди

Марокашнинг "Иттиҳад Танжер" клуби футболчилари яхтада саёҳатдан сўнг бедарак йўқолди. Бу Le360 нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, клубнинг беш нафар футболчиси - Усама Алфа, Сулаймон Даду, Абделҳамид Маали, Салмон Харрак ва Абдулатиф Аҳриф шанба куни Марокашнинг Мдик шаҳрида кичик яхтани ижарага олиб, қирғоқдан бир неча километр узоқликда сузиб ўтиб, у билан денгизга чиқишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, футболчилар сузиш учун яхтадан сувга сакрашган, бироқ уни бошқариш учун кема бортида ҳеч кимни қолдирмаган. Кучли шамол яхтани сузиш жойидан ҳайдаб юборган, спортчилар эса унга ета олмаган.

Хабар қилинишича, Алфа, Даду ва Маали топилиб, қутқарилган, бироқ Харрак ва Аҳриф ҳозирда бедарак йўқолганлар рўйхатида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!