Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг қачон ишга қайтиши маълум бўлди

Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг қачон ишга қайтиши маълум бўлди

Словакия бош вазири Роберт Фицо 8 июль, душанба куни май ойидаги суиқасддан сўнг ишга қайтади. Бу ҳақда Словакия ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Фицонинг ишга қайтиши қишлоқ хўжалиги вазири Ричард Такак билан Братиславадан 50 километр узоқликдаги Словенска Нова Вес қишлоғидаги Agro Voderady қишлоқ хўжалиги бирлашмасига қўшма ташрифидан бошланади. У ерда Словакия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат палатаси вакиллари ҳамда маҳаллий фермерлар ҳамроҳлигида ҳосилнинг бориши билан танишади.

5 июль, жума куни Роберт Фицо суиқасддан кейин биринчи марта омма олдига чиқди. У Словакияда давлат байрами - Авлиё Кирилл ва Мефодия куни муносабати билан нутқ сўзлади.

15 май куни бош вазир Фицо Гандлова шаҳрида ҳукумат мажлиси ўтаётган жойда отишма натижасида яраланган эди. Ҳужумчи унга бир неча марта ўқ узган, шундан сўнг сиёсатчи касалхонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!