ҲАМАС Ғазода бир неча минг янги жангари ёллагани ҳақида хабар берди

ҲАМАС Ғазода бир неча минг янги жангари ёллагани ҳақида хабар берди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати тарафдорлари Исроил билан қуролли тўқнашув пайтида Ғазо секторига бир неча минг янги жангариларни жалб қилишга муваффақ бўлишганини даъво қилмоқда.

Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий қаноти – “Иззаддин ал-Қассам бригада” гуруҳининг расмий вакили – Абу Убайда баёнот берди.

"Уруш пайтида биз захира бўлинмалари таркибига кирган минглаб янги жангчиларни жалб қила олдик ва зарурат туғилиши билан яна бир неча минг киши бизга қўшилишга тайёр", деди Абу Убайда.

У ғазоликларни унинг ҳаракати “тажовузга чек қўйиш тарафдори” эканлигига ишонтирди, лекин фақат “босқинчиликка қарши курашда адолат ғалабасини” кафолатлайдиган шартларга рози бўлишга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!