Американинг 12 амалдори: «Биз Ғазодаги жиноятларга шерикмиз»

Американинг 12 амалдори: «Биз Ғазодаги жиноятларга шерикмиз»

7-октябрдан бери босқинчи исроилнинг Ғазодаги қирғини ортидан турли давлат идораларидан истеъфога чиққан 12 нафар америкалик мулозим биринчи марта қўшма баёнот билан чиқдилар, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти сиёсати Ғазодаги фалокатга олиб келди:

⭕️ Байден маъмуриятининг Ғазо сиёсати муваффақиятсизликка учради ва шу билан бирга АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

⭕️ исроилни дипломатик қўллаб-қувватлаш ва қурол-яроғ етказиб беришнинг давом этиши Қўшма Штатларни «Ғазода Фаластин халқини қиришга ва мажбуран очликдан ўлдиришга» шерик қилди.

⭕️ «Бу нафақат ахлоқий жиҳатдан қораланади, балки халқаро гуманитар ҳуқуқ ва АҚШ қонунларининг очиқдан-очиқ бузилишидир.»

⭕️ «Мамлакатимизнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари ҳам катта зарар кўрди ва Қўшма Штатлар бутун дунёга шарманда бўлди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!