Сурияда автобус ағдарилиб, 13 киши ҳалок бўлди

Сурияда автобус ағдарилиб, 13 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Ҳомс вилояти жанубида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда Сурия Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Департамент маълумотларига кўра, автобус Ҳомс-Дамашқ трассасида ағдарилиб кетган.

Маълумотларга кўра, воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва полиция ходимлари ишламоқда, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!