Пандемия пайтида китлар кўпроқ бахтли яшаганми?

Пандемия пайтида китлар кўпроқ бахтли яшаганми?

Австралиянинг Квинсленд университети олимлари Брисбен қирғоқлари яқинида сузиб юрган китларнинг ёғ намуналарини олиб, тадқиқот ўтказишибди. Яна, охирги бир неча йил ичидаги китларнинг гормонал профилини ҳам тадқиқот қилишибди.

Маълум бўлишича, денгиз сутемизувчиларидаги кортизол "стресс гормони" одамлар Ковид пайтида уйда қолган 2021 йилдаги даражага нисбатан анча ошган.

Тадқиқот муаллифи Жейк Лински Австралиянинг Marine Environnement Research нашрида ёзишича, "бу ўзгаришлар одамлар пандемияга қарши кураш билан банд бўлган пайтда китларда стресс даражаси сезиларли даражада пасайганини кўрсатади".

Олимнинг фикрича, бунинг 2 та сабаби бор. Биринчиси, китларнинг ўткир эшитиши. Улар шовқинга сезгир — ундан алоқа ва навигация учун фойдаланади. Тижорат кемалари чиқарадиган товушлар денгиз сутемизувчиларини безовта қилади. Ковид даврида кемалар камроқ бўлгани китларнинг мулоқот ва ҳаракат қилишига қулайлик яратган.

Иккинчи сабаб, ҳаракатланиш чекловлари даврида сувдаги ифлослантирувчи моддалар даражаси ҳам пасайган. Сувнинг таркиби яхшиланган.

Буларнинг барчаси, олимларнинг фикрига кўра, “одамови” китларнинг янада бахтли бўлишига сабаб эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!