Германияда аёл ниқоб кийган ҳолда машина ҳайдашга рухсат берилмагани учун судга мурожаат қилди

Германияда аёл ниқоб кийган ҳолда машина ҳайдашга рухсат берилмагани учун судга мурожаат қилди

Германияда 46 ёшли аёл ниқоб кийган ҳолда машина ҳайдашига рухсат берилмагани учун судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Германияда юзни ёпиб турувчи кийим билан машина ҳайдаш тақиқланган, аммо аёл бу қоидага эътироз билдирмоқда. У тўрт йилдан бери шу тарзда машина ҳайдаш ҳуқуқини олишга ҳаракат қилмоқда. Аёлнинг сўзларига кўра, ниқоб туфайли уни жамоат транспортида тез-тез танқид қилишади, шунинг учун у ўз машинасини ҳайдашни хоҳлайди.

Кимга хоҳласам, ўшанга юзимни кўрсатишга ҳаққим бор. Кўчадаги ҳамма мени кўришини ёки танишини истамайман. Мен учун ниқоб эркинлик ва тинчлик туйғусидир, деган аёл.

Ҳозирда унинг ишини Шимолий Рей-Вестфалия Олий суди кўриб чиқмоқда. Дастлаб суд мурожаатни рад этган, шундан кейин аёл апелляция топширган.

Аёлларнинг машина ҳайдаши учун турли сабаблари бўлиши мумкин — болаларини мактабга ёки боғчага олиб бориш, деган у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!