Тель-Авивда минглаб фаоллар муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда

Тель-Авивда минглаб фаоллар муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда

Тель-Авив марказидаги Меҳнаткашлар умумий федерацияси биносига йиғилган минглаб фаоллар Ғазо секторидаги гаровга олинганларни зудлик билан озод этиш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилишди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қайд этилишича, норозилик акцияси полиция билан келишилган. Намойишчилар ҳукуматга қарши шиорлар айтишмоқда.

Яэль шаҳри аҳолисининг айтишича, фаолларнинг иккита мақсади бор: гаровга олинганларни озод қилиш ва Исроил ҳукуматига босим ўтказиш.

Унинг қўшимча қилишича, улар ҳукумат муддатидан олдин сайловлар эълон қиладиган вазиятга эришиш учун умумий иш ташлашга чақирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!