НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда

НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда

АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчилари Байден анча қариб қолгани, саломатлиги ҳам яхши эмаслиги туфайли Доналд Трампни президентлик сайловларида юта олмаслигидан ўз хавотирларини билдиришган, деб ёзади Politico нашри.

НАТО давлатларидаги дипломатлар ва етакчилар АҚШ президенти Жо Байденнинг кекса ёши ва саломатлиги президентлик сайловларида Доналд Трамп устидан ғалаба қозониш учун халақит бериши мумкинлигидан ўз ташвишларини билдиришган.

Бу ҳақда, журналистлари сўнгги бир ой давомида Шимолий Атлантика алянси билан боғлиқ бўлган 20 нафар расмий шахслар билан Байденнинг Оқ уйда қолиш истиқболлари борасида суҳбатлашган Politico нашри 7 июл якшанба куни ёзиб чиқди.

Нашрнинг қайд этишича, суҳбатдошларнинг деярли барчаси Байденнинг қайта сайланишини ёқлайди ва Доналд Трампнинг қайта президентлик лавозимини эгаллаши НАТОнинг зарарига ишлаши ва Украинани қўллаб-қувватлаш ишларини барбод қилишини таъкидлаган. Бироқ уларни Байденнинг яқинда бўлиб ўтган теледебатлардаги чиқишидан сўнг хавотир чулғаб олган ва Трампни енгиш учун Байден ожизлик қилиши мумкинлигидан чўчишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!