Туркияда зилзила содир бўлди

Туркияда зилзила содир бўлди

Туркия жануби-ғарбидаги Муғла вилоятида 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат табиий офатларга қарши кураш бошқармаси сайтида хабар берилди.

Департамент маълумотларига кўра, ерости силкинишлари Датча шаҳри ҳудудида Тошкент вақти билан соат 18:55 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 6,97 километр чуқурликда бўлган.

Аввалроқ, 25 июнь куни Туркия ғарбида 5,0 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, табиат ҳодисасининг эпитцентри 238 минг аҳолига эга Баликесир шаҳридан 45 километр жануби-ғарбда жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!