Ғарб санкциялари Росатомга Туркияда атом электр станцияларини қуришга тўсқинлик қилмоқда

Ғарб санкциялари Росатомга Туркияда атом электр станцияларини қуришга тўсқинлик қилмоқда

Росатом бош директори Алексей Лихачев Ғарб санкциялари Туркиядаги Аккую атом электр станцияси лойиҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётганини айтди, деб ёзади «Коммерсант».

Унинг сўзларига кўра, Америка санкциялари туфайли ўзаро ҳисоб-китоблар тизими хавф остида қолган. Шу билан бирга, у иш давом этаётганини ва давом этишини маълум қилди.

Лихачев аввалроқ учинчи давлатлар логистика ва таъминот занжирларини чеклаётганини айтди, аммо шунга қарамай, барча ишлар жадвал бўйича кетмоқда.

Туркиянинг биринчи атом электр станцияси Аккую ҳар бири 1200 мегаватт қувватга эга 4 та энергоблокдан иборат. Лойиҳа қиймати 22 миллиард долларни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!