Тошкент вилоятида йирик тўқимачилик-индустриал техно парки барпо этилмоқда

Тошкент вилоятида йирик тўқимачилик-индустриал техно парки барпо этилмоқда

Мазкур ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими З.Мирзаев, вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи А.Абдухалилов ва бошқа масъуллар Юқори Чирчиқ тумани “Нурли замин” МФЙ ҳудудида бўлди.

69,2 гектар ер майдонида ташкил этилаётган “Техтиле Индустрй Парк” тўқимачилик-индустриал техно паркининг қурилиш жараёнлари бошланган.

“Техтиле Индустрй Парк” лойиҳаси 23 та лотларга бўлинган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 350 миллион долларни ташкил этади.

Яратиладиган иш ўринлари сони 2 000 нафардан зиёд. Лойиҳанинг тўлиқ амалга ошириш ва якунлаш ишлари 2025-йил 4-чорагига мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!