Тошкент шаҳрида ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Х. ва бошқалар фуқаро М.Р.га “K.Ritter” номли тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан умумий баҳоси 58,7 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган жами 2 169 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. ва бошқалар фуқаро Б.М. хорижда ишлаб чиқарилган 2 турдаги жами 1 500 қути тамаки маҳсулотини 25,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ф.А. ва С.К. хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 61 дона алкоголь ҳамда 210 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро М.Х.га 4 100 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!