"Тошкент ИЭС" АЖда энергоблок давленияси кўтарилиб ёнаётгани ҳақида хабар тарқалди

"Тошкент ИЭС" АЖда энергоблок давленияси кўтарилиб ёнаётгани ҳақида хабар тарқалди

Айрим ижтимоий тармоқларда "Тошкент ИЭС" АЖда энергоблок давленияси кўтарилиб ёнмоқда мазмунидаги ёлғон хабар тарқатилмоқда.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ ахборот хизмат маълум қилишича, энергоблок автоматик равишда ҳимоя тизими ишга тушиши натижасида ўчганда, энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар қозон қурилмаларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.

Айни пайтда "Тошкент ИЭС"да электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!