Япониянинг микрочип экспортидаги янги режаси Хитойни хавотирга солди

Япониянинг микрочип экспортидаги янги режаси Хитойни хавотирга солди

Пекин Япониянинг микрочип соҳасида экспорт назорати бўйича режасидан жиддий хавотирга тушмоқда, дейилади Хитой савдо вазирлиги тарқатган баёнотда.

“Биз Япония ҳукуматининг ярим ўтказгичлар ва у билан боғлиқ бошқа товарлар экспорти устидан назорат ўрнатиш режасидан хабардормиз, Хитой бундан жиддий хавотирда эканини билдиради”, - дейилади вазирлик сайтида эълон қилинган баёнотда.

Вазирликнинг таъкидлашича, Япония таклиф қилаётган ушбу чоралар Хитой ва Япония компаниялари ўртасида савдо айланмасига жиддий таъсир кўрсатади. Бу икки томонга ҳам зарар келтиради, шунингдек, етказиб бериш бўйича глобал занжирнинг барқарорлигига зиён етказади.

Ярим ўтказгичлар тармоғи юқори глобаллаштирилган соҳа ҳисобланади, шу боис ХХР Японияни ушбу нотўғри амалиётни тўғрилашга, глобал саноат ва етказиб бериш занжири барқарорлигини биргаликда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Март ойида “Bloomberg” ахборот агентлиги АҚШ ҳукумати Хитойнинг яримўтказгичлар технологиясини ўзлаштиришини чеклаш борасида Нидерландия, Германия, Жанубий Корея ва Японияга босим ўтказаётгани ҳақида ёзган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!