Дубайда дунёдаги биринчи роботлаштирилган стюардесса намойиш этилади

Дубайда дунёдаги биринчи роботлаштирилган стюардесса намойиш этилади

“Qatar Airways” Дубайда сунъий интеллект технологияси билан жиҳозланган дунёдаги биринчи робот стюардессани намойиш этади.

Робот стюардесса – «Sama” реал вақт режимида саволларга жавоб бериши ва авиакомпания фаолияти ҳақида маълумотлар улашиши мумкин.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар авиакомпаниянинг «QVerse” рақамли платформаси ёки унинг иловаси орқали «Sama” билан виртуал алоқа ўрната олади.

Маълумот учун: жорий йилнинг 6-9 май кунлари Жаҳон Савдо Марказида Яқин Шарқнинг туризм соҳасидаги энг йирик «Arabian Travel Market” бизнес кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ҳар йили кўргазмага сайёҳлик компаниялари вакиллари, ҳукумат делегациялари, журналистлар ва блогерлар ташриф буюради. Иштирокчилар бозор истиқболлари ва туризм соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!