Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, қимматли қоғозлар бозорида мижозларни рақамли идентификация қилиш ва уни қўллаш ҳамда инвестиция воситачилари томонидан мижозлар билан шартнома тузиш жараёнида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида мижозларни текшириш тизимини амалга оширишни назарда тутувчи Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом инвестиция воситачилари томонидан резидент ва норезидент жисмоний, шу жумладан, юридик шахс номидан ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахсларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш, шунингдек, мижозлар билан шартнома тузиш вақтида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, “Ўз мижозингни бил” (KYC, e-KYC) ва “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш” (AML/CFT) тизимларига мувофиқ мижозларни текшириш тартибини белгилайди.
Қарорга кўра, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартибидан фойдаланиш жараёнида “Ўз мижозингни бил” (КУС, е-KYC) тизимига мувофиқ ҳамда “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш” (AML/CFT) тизимига асосан қимматли қоғозлар бозорида мижозлар билан шартнома тузиш пайтида мижозларни текшириш тизимини амалга ошириш тартибига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилади.
Бунда доимий назорат Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.