Солиқ қўмитаси ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Солиқ қўмитаси ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 29-апрел куни Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари У.Садуллаев ва “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат буджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали вакиллари учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда У.Садуллаев меҳмонларга солиқ тизимида кадрлар малакасини ошириш ва солиқ соҳасида таълим олаётган талабаларда касбий кўникмаларни шакллантириш йўналишида олиб борилётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув давомида юқори билимларга эга, замонавий ўзгаришларга мослашувчан кадрларни етиштиришда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича мазкур таълим даргоҳи салоҳиятидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида сўз юритилди. Конструктив мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари келишиб олинди.

Солиқ қўмитаси ҳамда “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат буджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳар икки томон вакиллари ушбу ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, узоқ муддат давом этишига ишонч билдирдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!