Собиқ вазир Трампнинг мақтовидан кейин гидроксихлорохин сотиб олинганини айтди

Собиқ вазир Трампнинг мақтовидан кейин гидроксихлорохин сотиб олинганини айтди

Ўзбекистон гидроксихлорохинни АҚШ президенти Дональд Трамп мақтагани учун сотиб олган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбари, ҳозирда Тошкент тиббиёакадемияси ректори бўлган Алишер Шодмонов ХПКнинг навбатдаги сессиясида давомида маълум қилди.

«Касаллик дастлаб аниқланган пайтларда нафақат бизда, балки ЖССТда ҳам аниқ исботланган усул бўлмаган. Касалликка қарши қандай дори воситасини қўллаш маълум эмасди. Дунёда самара берадиган дори ҳақида илмий асос йўқ эди.

Дастлаб АҚШ президенти Трамп гидроксихлорохинни мақтаб чиқди ва шу заҳоти бу дори воситасини сотиб олиш масаласи кўрила бошланди. Орқасидан фавипиравир ўрганилди, нафақат сотиб олиб, захира яратилди, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди.

Кейин бу йўналишдаги энг қимматбаҳо дори ремдисивир харид қилдик. Реанимацияларда оғир ҳолатда бўлган беморларни шу воситалар орқали сақлаб қолдик», деди  Шодмонов «COVID-19: Коронавирусга қарши курашда миллий тажриба» мавзусидаги сессияда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!