Хитой Францияни Россия ва Украина ўртасида воситачи сифатида жалб қилмоқчи - Intelligence Online

Хитой Францияни Россия ва Украина ўртасида воситачи сифатида жалб қилмоқчи - Intelligence Online

Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги (МSS) Францияни Швейцария билан бир қаторда Россия ва Украина ўртасида янги воситачилик ташаббусини амалга оширишга жалб қилишга уринмоқда. Бу ҳақда Франция махсус хизматларига яқин бўлган Интеллигенcэ Онлине нашри ёзмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу борадаги биринчи қадам ХХР раиси Си Цзинпиннинг май ойи бошида Парижга бўлажак ташрифи чоғида муҳокама қилинади.

Нашрнинг ёзишича, МСС Швейцария таклиф қилган музокаралардан алоҳида, Москва билан зиддият юзасидан параллель музокаралар ташкил этишга ҳаракат қилмоқда.

Хитойдаги кўплаб юқори мартабали мулозимларнинг айтишича, Швейцария саммитининг музокаралар дастури Ғарб учун жуда қулай кўрилмоқда. Шу сабабли, вазирлик Хитой ва Россия учун мақбулроқ бўлган мамлакатни қидирмоқда. Туркия ҳам кўриб чиқилаётган давлатлар қаторида эди, аммо ҳозир у яроқсиз деб ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!