Oхангаронда номаълум шахс 1,5 минг дарахтдан иборат боғни вайрон қилди

Oхангаронда номаълум шахс 1,5 минг дарахтдан иборат боғни вайрон қилди


Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида экологлар томонидан 1,5 минг туп мевали ва манзарали дарахт ўт қўйилгани юзасидан текширув ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Ижтимоий тармоқларда дарахтларнинг нобуд бўлгани ҳақида хабар берган аризачи мазкур ҳолат юзасидан жиноий ва ҳатто маъмурий иш қўзғатилмаётганидан норози бўлиб, тегишли ташкилотлардан ушбу ҳолатга эътибор қаратишларини сўради.

Оҳангарон тумани бўлими мутахассислари хабарни ўрганди. Маълум бўлишича, дарахтлар Охангарон дарёси яқинидаги қўриқланадиган ҳудудда ёқиб юборилган. Ўт қўйишни айнан ким содир этгани номаълумлигича қолмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар вазиятни ўрганиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!